
Буюк Британия ҳукумати ноябрь ойининг охиридан бошлаб ҳужжатсиз муҳожирларни ҳарбий казармаларда жойлаштиришни бошлайди.
Тhе Times нашрининг ёзишича, дастлабки босқичда Шотландиянинг Инвернесс шаҳри яқинидаги армия базаси ҳамда Англиянинг жанубида жойлашган Шарқий Сассексдаги ҳарбий тайёргарлик лагеридан фойдаланилади. Бу жойларда жами 900 нафаргача ҳужжатсиз муҳожирни вақтинча жойлаштириш режалаштирилган.
Ички ишлар вазирлигидаги манбаларга кўра, келажакда бу кўрсаткич 10 минг нафаргача етказилиши мумкин. Ҳукуматнинг асосий мақсади — бюджет юкини камайтириш ва ноқонуний муҳожирлар учун қиммат меҳмонхоналарда яшаш заруриятини бартараф этиш.
Маълумотларга кўра, 2025-йил март ҳолатига кўра, мамлакат бўйлаб 210 та меҳмонхонада 32 мингдан ортиқ ҳужжатсиз муҳожир яшаб келмоқда. Бу эса давлат ғазнасига улкан маблағ тушмоқда.
Британия парламентининг ички ишлар қўмитаси 27-октябрь куни эълон қилган ҳисоботда таъкидланишича, 2019-йилдан 2029-йилгача бўлган 10 йил давомида ноқонуний мигрантларни меҳмонхоналарда сақлаш харажати 15,3 миллиард фунт стерлингни (20,4 миллиард доллар) ташкил этади.
Британия муҳожирларни энди ҳарбий казармаларда жойлаштиради
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар