
Ўзбекистон фуқароларига энергия самарадор ускуналарни сотиб олиш ва ўрнатиш учун субсидия ажратилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.
Субсидиялар фақат энергия аудитори хулосасидан сўнг ўрнатиш амалга оширилганда берилади. Харажатларнинг бир қисми Миллий энергия самарадорлиги агентлиги томонидан тўғридан-тўғри етказиб берувчига тўланади.
Субсидиянинг миқдори энергия аудит учун 100%, қуёш панеллари ва маиший иситиш ускуналари учун 20%, иссиқлик насослари учун эса 40% ни ташкил этади, аммо максимал миқдор базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробаридан ошмайди. Агар фуқаро банкдан "яшил" кредит олишни хоҳласа, маблағ шартномага мувофиқ дарҳол ўтказилиб, платформада резерв қилинади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар