1 768
ДСҚ даромадлар тўғрисидаги декларацияни 1 апрелгача топшириш лозимлигини маълум қилди
Солиқни тўлаш муддати бузилганда тўлов муддати белгиланган кундан кейинги санадан эътиборан ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун пеня ҳисобланади. Шунингдек, даромадлар тўғрисида декларацияни ўз вақтида тақдим этмаслик энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўтган солиқ даври учун жисмоний шахсларнинг даромадлари тўғрисида декларация тақдим этишнинг охирги муддати – 1 апрелга саноқли кунлар қолди. Шуни инобатга олиб Давлат cолиқ қўмитаси инспектори Санжар Хайриддинов мазкур декларацияни тақдим этиш тартиби ҳақида маълумот берди.
Декларацияни кимлар топширади?
Солиқ кодексининг 393-моддасига асосан, 2020 йил давомида:
- фоиз ва дивиденд кўринишида, мол-мулкини ижарага бериб (агар бу даромадларга тўлов манбаида солиқ солинмаган бўлса);
- илм-фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида;
- Ўзбекистон ҳудудидан ташқаридаги манбалардан;
- солиқ агентлари бўлмаган манбалардан;
- солиқ агенти томонидан солиқ ушлаб қолинмаган солиқ солинадиган бошқа манбалардан даромад олган Ўзбекистон резидентлари 2020 йилнинг 1 апрелига қадар жами йиллик даромадлари тўғрисида декларация топширишлари лозим.
Белгиланган тартибга кўра, Ўзбекистон резиденти бўлган чет эллик жисмоний шахс ҳам ўтган солиқ даври учун даромадлар тўғрисида 2021 йилнинг 1 апрелигача декларация тақдим этади.Агар жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация топшириш муддати (1 апрел дам олиш ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келса, декларация ундан кейинги биринчи иш кунидан кечиктирмай тақдим этилиши шарт (Солиқ кодексининг 5-моддаси).
Декларацияга қандай ҳужжатлар илова қилинади?
Жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларация шакли Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорнинг 4-иловасида келтирилган.
Жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияга белгиланган шаклдаги тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари ҳақидаги маълумотнома илова қилинади.
Илм-фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи олаётган солиқ тўловчи даромадлар олиш билан боғлиқ даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиши шарт. Улар ижодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган, ҳақиқатда сарфланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатларни даромаддан чегириш ҳуқуқига эга.
Бунда чегирма олинган жами даромад суммасининг 30 фоизидан кўп бўлмаслиги керак. Харажатлар ҳужжатлар (назорат-касса машинаси ёки терминал чеклари, квитанциялар, шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар ва ҳоказо) билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Грант олган солиқ тўловчи жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни топшираётганда грант бўйича олинган даромад суммасини, солиқ миқдорини кўрсатади. Шунингдек ваколатли органнинг тегишли хулосасини илова қилади.
Мол-мулкни (автотранспорт, бино ва иншоотлар, турар ва нотурар жойлар) ижарага берувчи жисмоний шахслар ижара шартномалари нусхаларини декларацияга илова қилишлари шарт.
Ўзбекистондан ташқарида тўланган, Ўзбекистон резиденти бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари республикада солиқ тўлашда Солиқ кодекснинг 342-моддасида назарда тутилган тартибда ҳисобга олинади.
Солиқни ҳисобга олиш солиқ даври якуни бўйича жисмоний шахс томонидан тақдим этилган жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида амалга оширилади.
Кодекснинг 342-моддаси, 1-қисмига мувофиқ, чет давлатнинг қонун ҳужжатларига ёки Ўзбекистоннинг халқаро шартномасига мувофиқ ҳақиқатда тўланган (ушлаб қолинган) фойда солиғининг суммаси ёки ушбу чет давлатда олинган даромадлардан олинадиган айнан ўхшаш турдаги солиқ республикада фойда солиғини тўлаш ҳисобидан солиқ тўловчида ушбу моддада белгиланган тартибда ва миқдорларда ҳисобга олиниши лозим.
Қандай усулларда тақдим этиш мумкин?
Декларация бевосита жисмоний шахснинг доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига, почта орқали буюртма хат шаклида, шунингдек, электрон шаклдаги ахборот тарзида ва интернет тармоғи орқали тақдим этилиши мумкин. Декларация солиқ органига шахсан тақдим этилганда давлат солиқ органининг тегишли бўлимига топширилади.
Электрон ҳужжат тарзида тайёрланган декларацияни солиқ тўловчи бевосита ёки ахборот воситачиси (электрон ҳужжатлар айланмаси билан боғлиқ хизматларни кўрсатувчи юридик шахс) орқали жўнатиши мумкин. У электрон рақамли имзо билан тасдиқланади, бунда белгиланган шакл тўлиқ тўлдирилган бўлиши керак.
Шунингдек, декларацияни Давлат солиқ қўмитасининг my.soliq.uz электрон солиқ хизматлари порталидаги солиқ декларацияларини юбориш интерактив хизмати орқали ҳам жўнатиш мумкин.
Қуйидагилар солиқ тўланган сана деб ҳисобланади:
- солиқ солиқ агентлари ёки жисмоний шахслар томонидан банкдаги ҳисобварағидан тўланган тақдирда банкдаги ҳисобварағидан маблағлар ҳисобдан чиқарилган кун;
- жисмоний шахслар томонидан нақд пул маблағлари киритилган тақдирда банк кассасига маблағлар тўланган сана.
Жисмоний шахслар ҳисоблаб чиқарилган солиқни чет давлатда жойлашган банк ҳисобварағидан чет эл валютасида тўлаши мумкин. Бунда миллий валютада ифодаланган солиқ Марказий банк томонидан белгиланган солиқ тўланган санадаги курс бўйича чет эл валютасида қайта ҳисоблаб чиқарилади.
Солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқариладиган солиқни тўлаш тўлов хабарномасида кўрсатилган муддатларда амалга оширилиши керак.
«Солиқни тўлаш муддатлари бузилганда тўлов муддати белгиланган кундан кейинги санадан эътиборан ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун (тўлов куни ҳам шунга киради) пеня ҳисобланади. Бунда пенянинг фоиз ставкаси Марказий банкнинг шу даврда амалда бўлган қайта молиялаш ставкасининг уч юздан бирига тенг этиб қабул қилинади. (110-модда)
Шунингдек, даромадлар тўғрисида декларацияни ўз вақтида тақдим этмаслик энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси учинчи қисми).
Шуларни эътиборга олган ҳолда, даромадларингиз тўғрисидаги декларацияни охирги муддат – 1 апрелни кутмасдан яшаш жойингиздаги давлат солиқ инспекциясига ўз вақтида тақдим этишингизни маслаҳат берамиз», дейди Давлат солиқ қўмитаси инспектори Санжар Хайриддинов.
Маълумот учун, президент фармони билан 2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабргача жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича даромад солиғи тўлашдан озод этилган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”