
Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди — йиллик 14%. Ушбу қарор инфляцион хавфлар ва фаол умумий талабни инобатга олган ҳолда қабул қилинди.
2025 йилнинг учинчи чорагида иқтисодий фаоллик барқарор ўсиш суръатларини сақлаб қолди. Қаттиқ пул-кредит сиёсати, ўтган йилдаги инфляцион омилларнинг таъсирини пасайиши ва миллий валютанинг мустаҳкамланиши нархларга барқарорлаштирувчи таъсир кўрсатди, натижада сентябр ойида йиллик инфляция пасайди.
Шу билан бирга, Марказий банкнинг таъкидлашича, ташқи таклиф омиллари ва хизматлар соҳасидаги юқори инфляция билан боғлиқ нархлар ўсиш хавфи сақланиб қолмоқда. Шу сабабли, Марказий банк фоиз ставкаcини жорий даражада қолдиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисобламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар