date

Марказий Осиёда омбор фондларига $250 млн сармоя йиғилади

Марказий Осиёда омбор фондларига $250 млн сармоя йиғилади
Ўзбекистонда замонавий омборларни ривожлантириш мақсадида Марказий Осиёдаги илк инвестиция фондлари ташкил этилади. Алматида бўлиб ўтган Central Asia Warehouse Summit (CAWS 2025) форумида IBC Global компанияси умумий ҳажми $250 миллиондан ошадиган икки фондни ишга туширишини эълон қилди.

Биринчи фонд – Eurasian Warehouse REIT OEIC Ltd. – TG Global (Tansar Capital Group) иштирокида ташкил этилади.

Ушбу фонд $75 миллион йиғишни мақсад қилган бўлиб, кутилаётган даромадлилик 18-22% ни ташкил этади, инвестиция муддати 6+2 йил. Фонд асосан Қозоғистон (70%) ва Ўзбекистон (14%) бозорларига йўналтирилади ва тахминан 85 минг квадрат метр майдонда тайёр ҳамда янги объектлардан иборат портфель шакллантиради.

Иккинчи фонд – Central Asia Warehouse PEF OEIC Ltd. – Provident Fiduciary Ltd ва Roemer Silk Road иштирокида ташкил қилинади. Унинг ҳажми $200 миллион бўлиб, даромадлилик 15% дан юқори, инвестиция муддати эса беш йилни ташкил этади.

Фонднинг портфели қарийб 500 минг квадрат метрни ташкил этади, шундан 55% янги объектлар бўлади. Асосий инвестиция йўналишлари Ўзбекистон (40%), Қозоғистон (30–35%) ва минтақанинг бошқа давлатларига қаратилади.

Иккала фонд ҳам «Астана» халқаро молия марказида (AIFC) рўйхатга олинган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Марказий Осиёда омбор фондларига $250 млн сармоя йиғилади