date

Ҳайдовчилик имтиҳонлари қоидалари ўзгаради

Ҳайдовчилик имтиҳонлари қоидалари ўзгаради
2026 йил 1 февралдан бошлаб “A” ва “B” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олишни истаган фуқаролар учун автомактабларда мажбурий курсларни ўтиш талаби бекор қилинади. Бу ҳақда UzA хабар берди.

Эндиликда назарий билимларни мустақил ўрганиб, имтиҳон топшириш мумкин бўлади. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳузуридаги ўқув гуруҳларини рўйхатдан ўтказиш тартиби ҳам бекор қилинади.

Бу ўз навбатида ўқув жараёнини соддалаштириш ва қулайлаштиришга хизмат қилади. Шунингдек, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб камералар томонидан қайд этилган қоидабузарликлар учун жарима баллари ҳисобланади.

Энди ушбу баллар автомобиль эгаси ҳамда ишончнома, суғурта ёки йўл варақаси асосида транспорт воситасидан фойдаланган бошқа ҳайдовчилар ўртасида тақсимланиши мумкин бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ҳайдовчилик имтиҳонлари қоидалари ўзгаради