
Aviasales.uz авиабилет бронлаш хизмати ва Йўловчи медиа сўнгги уч йил давомида амалга оширилган ноёб бронларни ўрганиб чиқди ва Ўзбекистондан фақат бир дона билет сотиб олинган давлатларни аниқлади.
Ушбу рўйхатга Сьерра-Леоне, Жибути, Конго, Руанда, Венесуэла, Мадагаскар, Барбадос, Лаос, Доминикан Республикаси, Боливия, Бенин, Мьянма, Перу, Эквадор, Никарагуа, Зимбабве, Шимолий Македония ва Фиджи киритилган.
Энг қиммат авиақатнов Никарагуага бўлган — бизнес-классда ўн кунлик саёҳат амалга оширилган. Шунингдек, Зимбабвега қилинган саёҳат ҳам қимматга тушган: бу йўловчи мамлакатда ўн кун бўлган ва билет нархи қарийб 36 миллион сўмни ташкил қилган.
Ноёб йўналишлар орасида Доминикан Республикаси ва Никарагуа катта қизиқиш уйғотган. Фойдаланувчилар ушбу давлатларга билетларни кўп марта қидирган, аммо фақат бир марта брон қилган.
Aviasales.uz маълумотларига кўра, ушбу давлатларнинг машҳурлиги йўқлиги сабаби тўғридан-тўғри авиарейсларнинг бўлмагани, мураккаб маршрутлар ва виза талабларидир.