17:14 / 20.12.2021
1 662

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди
Марказий банк 21 декабрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 7,05 сўмга кўтарилиб, 10 828,37 сўмни ташкил қилди. Евро 69,98 сўмга пастлаб, 12 195,99 сўм бўлди.

Фото: Марказий банк
Бундан аввал долларнинг расмий курси 18,90 сўмга пастлаб, 10 821,32 сўмни ташкил қилганди. Ҳисоб палатаси 2022 йилда доллар курси 11 300 сўмгача кўтарилишини прогноз қилган.

Президентнинг «Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти йўналишларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда тадбиркорларга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат берилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди
ePN