date

"Тўйлар муборак": Озода Нурсаидованинг янги таронаси тез кунда

"Тўйлар муборак": Озода Нурсаидованинг янги таронаси тез кунда

Озода Нурсаидова ўз мухлисларига яна бир қувончли янгилик улашди. Хонанда ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали янги ижодий лойиҳаси устида ишлаётганини маълум қилиб, тез кунларда навбатдаги таронасини тақдим этишини эълон қилди.

Маълум бўлишича, янги қўшиқ “Тўйлар муборак” деб номланади. Ушбу тарона учун суратга олинган клипда бир қатор таниқли актёр ва актрисалар иштирок этгани билан ҳам эътиборни тортмоқда. Жумладан, унда Анварзода Абдуллоҳ, Эъзоза Сафарова, Миролим Қиличев, Мусулмон Юнусов, Дилафруз Мамешова, Шоҳида Раҳманова, Сарвиноз Маннанова, Бибисора Юлдашева ҳамда Нигина Ҳусановалар рол ижро этган.

Хонанданинг ушбу эълони ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди. Изоҳларда мухлислар янги қўшиқ премерасини сабрсизлик билан кутаётганини билдириб, айниқса клип қандай руҳда ва сюжетда суратга олинганига алоҳида қизиқиш билдирмоқда. Кўпчилик “тезроқ чиқсин”, “премерани интизорлик билан кутяпмиз” каби илиқ фикрларини қолдирган.

Айни пайтда Озода Нурсаидованинг янги лойиҳаси атрофида қизғин муҳокамалар давом этмоқда. Хонанданинг аввалги муваффақиятли ижодлари ҳисобга олинса, “Тўйлар муборак” қўшиғи ҳам тез орада мухлислар қалбидан жой олиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » "Тўйлар муборак": Озода Нурсаидованинг янги таронаси тез кунда