date

Гўзаллик ғолибаси новвойхонада: ҳаёт кутилмаган томонга бурилди

Гўзаллик ғолибаси новвойхонада: ҳаёт кутилмаган томонга бурилди

Туркияда гўзаллик танловлари ғолибаси, модел ва таржимон Ирмоқ Ўзтош новвойхонада иш бошлагани билан жамоатчилик эътиборини тортди. Бу ҳақда Odatv маълум қилди.

У 2022 йилда “Best Model” миллий танловида “Жануби-Шарқий Анадолунинг энг яхши модели” унвонини қўлга киритган, шунингдек, Жанубий Кореяда ўтказилган “World Miss University” танловида ҳам иштирок этган. Кейинчалик у актёрлик ва моделлик орзулари билан Истанбулга кўчиб борган, бироқ у ерда иш топиш имкониятлари юзага келмаган.

Сўнгра у туғилиб ўсган шаҳри Измирга қайтади. Измир иқтисодиёт университетининг таржимонлик йўналишини тамомлаган бўлса-да, 7 ой давомида ўз мутахассислигига мос иш топа олмайди.

Ирмоқ Ўзтош илгари инглиз тилидан турк тилига икки китоб ва бир ҳужжатли фильмни таржима қилганини ҳам маълум қилган. У сунъий интеллект ривожи ҳам айрим касбларда иш топишни қийинлаштираётганини таъкидлайди.

Охир-оқибат у барқарор даромад топиш мақсадида новвойхонада ишлашга қарор қилади. Унинг таниши ҳам актёрлик орзуси билан Истанбулга боргани, бироқ ҳозир новвойхонада ишлаётгани айтилган.

“Актёрликни ўрганмоқчи эдим, лекин отам ўқишни тугатишни маслаҳат берган. Ҳозир эса ўз нонимни топяпман”, дейди Ирмоқ Ўзтош.

Унинг ҳикояси Туркияда меҳнат бозори ва ёшлар бандлиги муаммоларини яна бир бор кун тартибига олиб чиқди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Гўзаллик ғолибаси новвойхонада: ҳаёт кутилмаган томонга бурилди