date

Феруза Норматова эрининг фарзанди ҳақида очиқ гапирди

Феруза Норматова эрининг фарзанди ҳақида очиқ гапирди

Актриса ва блогер Феруза Норматова “ЯшинТВ” лойиҳасидаги суҳбатида турмуш ўртоғининг фарзандига бўлган муносабати ҳақида самимий фикр билдирди.

Унинг айтишича, турмуш ўртоғи фарзандини жуда яхши кўради ва у учун ҳар нарсага тайёр: “'Алимент' деган гап бизда муаммо эмас. Турмуш ўртоғим: 'Боламни кўрсам бўлди, алиментни умр бўйи тўлайман. Боламни берса, ҳамма нарсамни бераман', дейди. У боласи учун машина олиб беришни, чет элга саёҳатларга олиб боришни, уни хурсанд қилишни хоҳлайди.”

Феруза Норматова шу билан бирга, бу масалада қийинчиликлар ҳам бўлаётганини яширмади: “Афсуски, у томонда турли тўсиқлар бор. Болани отасидан узоқлаштириш, 15 суткалаб қаматиш, отасига бир йиллаб боласини кўрсатмаслик, ҳатто бошқа одамни 'дада' деб айттиришга уриниш — бу инсонийликка тўғри келмайди.”

Актриса турмуш ўртоғининг фарзандини қабул қилишга тайёр эканини ҳам таъкидлади: “Мен у болани ўз фарзандимдек қабул қилишга тайёрман. Турмуш ўртоғимнинг хотиржамлиги — менинг ҳам хотиржамлигим. Отани боласидан, болани отасидан ажратадиган инсон бўлишни истамайман.”

У, шунингдек, бу масалада кўп гап-сўзларга қарамай ўз позициясидан қайтмаслигини билдирди: “Болага бўлган меҳр билан аёлга бўлган меҳрни солиштириб бўлмайди — бу икки хил туйғу. Улар фарзанди билан бахтли бўлса, мен ҳам хурсанд бўламан”, — деди Феруза Норматова.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Феруза Норматова эрининг фарзанди ҳақида очиқ гапирди