Жавоҳир Синдаровга чемпионлик учун хонадон совға қилинди

Жавоҳир Синдаровга чемпионлик учун хонадон совға қилинди
Қисқача

Ўзбекистонлик ёш шахматчи Жавоҳир Синдаровга "Imarat Development" компанияси асосчиси Марат Хайруллаевич томонидан 2 хонали хонадон совға қилинди. Марат Хайруллаевич шахматдаги ютуқларнинг катта меҳнат ва ирода талаб қилишини таъкидлаб, ёшларимиз келажаги учун умид эканини билдирди. Ушбу хабар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, кўплаб фойдаланувчилар Жавоҳирни табриклади.

Ўзбекистонлик ёш шахматчи, гроссмейстер ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи Жавоҳир Синдаровга "Imarat Development" компанияси асосчиси Марат Хайруллаевич томонидан 2 хонали хонадон совға қилинди.

Компания раҳбари бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида маълум қилди. У видео пост остида қуйидаги мазмунда изоҳ қолдирди:

“Ҳақиқий ғалаба фақат майдонда эмас. У сабрда, тинимсиз интилишда ва ўзига бўлган ишончда намоён бўлади.

Бугун ёшларимиз эришаётган ютуқлар — келажагимиз қанчалик мустаҳкам эканининг яққол исботи. Айниқса, шахмат каби ақл спортида юқори натижаларга эришиш катта меҳнат ва мустаҳкам ироданинг маҳсулидир.

Шундай ёшлар бор экан, бизда умид бор. Олға, чемпион Жавоҳир Синдаров!”

Ушбу хабар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўплаб фойдаланувчилар ёш чемпионни табриклаб, унга ҳавас қилишларини билдиришди. Айримлар эса фарзандларини ҳам шундай ютуқларга эришишини тилаб, илиқ изоҳлар қолдиришди.

Жавоҳир Синдаровга чемпионлик учун хонадон совға қилинди

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар