Учқун Тиллаевга муддатидан аввал полковник махсус унвони берилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Тиллаев Учқун Тураевич (ИИВ Маданият саройи бошлиғи)га рағбатлантириш тариқасида муддатидан аввал полковник махсус унвони берилди.
"Мана бугун мен учун қувончли кун. Ички ишлар органларида хизмат қилаётганимга 2026 йил, бу йил тўлиқ 20 йил бўлади. Вазирлик тизимидаги бир қатор байрам тадбирларида, давлат тадбирларида фаол иштирок этиб келаётганим учун бугун менга рағбатлантириш мақсадида навбатдаги полковник унвони насиб қилди. Мен бундан жуда ҳам хурсандман. Худо хоҳласа полковник унвонини оқлаб, бунданда яхшироқ юртимизга, халқимизга ва президентимизга садоқат билан хизмат қиламан", деди актёр.
Унвон Маданият саройида бўлиб ўтаётган навбатдаги “Маънавият ва маърифат соати”да тантанали топширилди.