date

Тошкент аҳолиси 5,3 млрд сўмни қайтариб олди

Тошкент аҳолиси 5,3 млрд сўмни қайтариб олди
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Тошкент шаҳрида истеъмолчилага 5,3 миллиард сўм қайтарилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг шаҳар бошқармаси маълумотларига асосланиб хабар берилди.

Маълум бўлишича, ушбу давр мобайнида шаҳардагы истеъмолчилардан 7,6 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган, уларнинг 52 фоизи истеъмолчилар манфаатига ҳал этилган. Шунингдек, 1 мингга яқин ташкилотларда реклама соҳасида муаммолар аниқланган.

Натижада, 66 та компанияга нисбатан жарима чораси қўлланилиб, уларнинг умумий миқдори 659 миллион сўмни ташкил қилган. Текширув натижалари бўйича, бошқарма 11 молиявий муҳим ташкилотни давлат реестрига киритди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент аҳолиси 5,3 млрд сўмни қайтариб олди