date

Банк хизматларида янги қоидалар жорий қилинди

Банк хизматларида янги қоидалар жорий қилинди
Адлия вазирлиги банк ҳисобларини очиш ва ёпиш тартибини белгилавчи қарорни рўйхатга олди. Энди Ўзбекистонда мижозлар эскроу-ҳисоб рақамларини очишлари мумкин.

Эскроу-ҳисоб рақамлари электрон савдо майдонларида, улушли шартномалар бўйича ва бошқа соҳаларда амалга ошириладиган келишувлар учун ишлатилади. Бундан ташқари, банк ҳисоб рақамини очиш учун ўзбекистонликлар ҳужжатларни давлат хизматлари портали ёки «Ижтимоий карта» иловаси орқали онлайн топширишлари мумкин.

Резидент бўлмаган фуқаролар, агар улар банкда аллақачон ҳисоб рақамига эга бўлса, масофадан туриб янги ҳисоб рақамларини очишлари мумкин. Янги қоидалар орасида яна бир янгилик шундан иборатки, 14 ёшгача бўлган болалар учун депозит ва металл ҳисоб рақамларини фақат ота-она ёки васийлар очиши мумкин.

14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирлар эса бу ҳисобларни ўзлари очишлари мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Банк хизматларида янги қоидалар жорий қилинди