
Давлат хавфсизлик хизмати Нурафшонда ҳоким ёрдамчисини қўлга олди. У икки минг доллар эвазига Экология қўмитаси ҳудудий бошқармасида ишга жойлаштиришни ваъда қилган.
Маълум бўлишича, у илгари бир неча бор судланган. Мансабдор шахс танишларидан бирига хизматлари учун пул олаётган вақтда ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳокимлар ва уларнинг ёрдамчилари пора билан қўлга тушган биринчи ҳолат эмас.
Октябр ойи бошида Сирдарё ва Навоийда бир неча мансабдор шахс пора билан боғлиқ ҳолатларда ушланган эди. Жорий йилнинг апрел ойига келиб, Самарқанд вилоятида ўнлаб ҳоким ёрдамчиларига нисбатан жиноят ишлари очилган.
Бундан ташқари, Фарғонада икки нафар мансабдор кредитлар билан боғлиқ фирибгарликда айбланган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.