date

Оқ уй: Эронда 800 киши ҳаёти сақлаб қолинди

Оқ уй: Эронда 800 киши ҳаёти сақлаб қолинди

АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан боғлиқ ҳар қандай сценарийни очиқ қолдиришда давом этмоқда.

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Керолин Левитт матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, “Президент Эрондаги вазиятни диққат билан кузатиб боришда давом этмоқда, аммо барча эҳтимолий вариантларни ҳам кўриб чиқишда давом этади. Ҳақиқат шундаки, фақат президент Трамп нима қилишини билмоқда ва жуда кичик маслаҳатчилар гуруҳи унинг фикри билан таниш”, — деб айтди у Вашингтоннинг Теҳронга қарши ҳарбий чоралар қўллаши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавобан.

Левиттнинг таъкидлашича, Трамп Эрондаги вазиятни доимий назоратда ушлаб турибди. “Ва кеча биз қотилликлар ва қатллар тўхтаганини билдик. Шунинг натижасида тахминан 800 кишининг ҳаёти сақлаб қолинди”, — деди Оқ уй матбуот котиби.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Оқ уй: Эронда 800 киши ҳаёти сақлаб қолинди