date

Долларнинг пасайиши УЕФАга зарар келтирди

Долларнинг пасайиши УЕФАга зарар келтирди

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) 2024/25 йилги мавсум ҳисоботида доллар курсининг тушиши ташкилотга катта молиявий зарар келтирганини маълум қилди. Ушбу иқтисодий ва геосиёсий ўзгаришлар натижасида УЕФА қарийб 50 миллион евро йўқотган.

Хабарда таъкидланишича, сўнгги бир неча йил давомида УЕФА қўшимча фойда кўриш учун кучли доллардан кенг фойдаланган ва валюта бозорида катта даромадга эга бўлган. Бироқ, 2025 йил март ойида АҚШ доллари курсининг кескин пасайиши — деярли 9 фоизга заифлашиши — ташкилот учун 47 миллион евро миқдорида молиявий йўқотишларга сабаб бўлган.

УЕФА ҳисоботига кўра, ушбу ҳолат иқтисодий шароит ва бозор ўзгаришлари, шунингдек глобал геосиёсий вазият таъсирида юз берган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Долларнинг пасайиши УЕФАга зарар келтирди