Наманганда алимент тўламаган отадан 42 млн ундирилди

1 дақиқа ўқиш172
Наманганда алимент тўламаган отадан 42 млн ундирилди

Наманган вилоятида алимент тўловларини узоқ вақтдан бери бажармаган қарздор отадан катта миқдордаги қарз тўлиқ ундирилди. Мажбурий ижро бюроси Янги Наманган тумани бўлими давлат ижрочилари олиб борган тушунтириш ишлари натижасида 42 миллион сўм алимент қарзи қопланди.

Маълум бўлишича, Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан фуқаро М.М. фойдасига бир нафар фарзанд таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Аммо қарздор белгиланган мажбуриятни узоқ вақт давомида бажармагани сабабли, жами 42 миллион сўм қарздорлик йиғилиб қолган.

Давлат ижрочиси қарздорга қонунчилик талаблари, алимент тўламасликнинг оқибатлари ҳамда ҳуқуқий жавобгарлик масалаларини батафсил тушунтирган. Шундан сўнг қарздор ўз мажбуриятини англаб етиб, алимент бўйича қарздорликни тўлиқ тўлаб берган.

МИБ органлари вояга етмаганларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, алимент тўловларини ўз вақтида ва тўлиқ ундириш бўйича ишлар изчил давом эттирилаётганини маълум қилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?