date

Тошкентда 150 км дренаж тизими қурилади

Тошкентда 150 км дренаж тизими қурилади
Тошкентда келгуси йилдан бошлаб 150 км ёпиқ дренаж тизими қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтни ривожлантириш бўйича йиғилишда маълум қилди.

"Шаҳар кўчаларидаги барча ариқ ва каналларда сув айланиши таъминланиши лозим", — деди Шавкат Мирзиёев. Дренаж тизими лойиҳаси доирасида пойтахтда қўшимча 63 км канал ётқизилади.

Шунингдек, мавжуд 197 км канал ва коллекторлар таъмирланади. Ёмғир сувини тўплаш учун 17 та иншоот қурилиб, бу сув дарахтлар ва яшил ҳудудларни суғоришда ишлатилади.

Бундан ташқари, пойтахтдаги барча коммунал ва фавқулодда хизматлар узлуксиз иш тартибига ўтказилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 150 км дренаж тизими қурилади