Авиатор савдо марказидаги ёнғин бўйича жиноят иши очилди

1 дақиқа ўқиш220
Авиатор савдо марказидаги ёнғин бўйича жиноят иши очилди

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган Авиатор савдо марказида 31 январь куни содир бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди, деб маълум қилди Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Gazeta.uz’га берган изоҳида.

Жиноят иши Жиноят кодексининг 192¹¹-моддаси (Нодавлат ташкилотидаги мансабдор шахснинг ваколатни суиистеъмол қилиши) ва 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) асосида очилган.

Ёнғин савдо мажмуасининг иккинчи қаватида, Пихел номли болалар ўйин майдончаси ва бир нечта овқатланиш нуқталари жойлашган ҳудудда юз берган. Мажмуанинг биринчи қаватидаги Korzinka супермаркетига зиён етмаган.

Афсуски, ёнғин ўчирилгач, ҳодиса жойидан 2 ёш 7 ойлик боланинг жасади топилган. Тергов давомида аниқланишича, ёнғин содир бўлган пайтда сигнализация тизими ва пуркагичлар ишламаган, эвакуация учун мўлжалланган зинапоя эшиги эса қулфлаб қўйилган бўлган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?