00:30 / 04.11.2020
3 725

Коронавирусдан ҳимоя қилувчи 9 маҳсулот

Коронавирусдан ҳимоя қилувчи 9 маҳсулот
Фото: «poisknews.ru»
Олимлар коронавирусдан ҳимоя қиладиган озуқавий моддаларни қайси маҳсулотлар таркибида бўлиши мумкинлигини аниқлади. Коронавирус билан курашиш ҳамон давом этаётган бир вақтда барча ўзини ниқоб ва қўлқоп ёрдамида ҳимоялашга ҳаракат қилмоқда. COVID-19 билан курашиш учун танага витаминлар – А, C, D, шу жумладан, темир, селен, руҳ, фолий кислотаси керак бўлади. Ушбу фойдали элементлар қуйидаги маҳсулотлар таркибида мавжуд бўлиб, уларни истеъмол қилиш тавсия этилади.

Треска (балиқ тури) жигари

Фото: Pixabay
Кунига атиги 15 грамм треска жигари меъёрдаги D витаминга бўлган эҳтиёжни қондиради. Уни совуқ мавсумда истеъмол қилиш жуда фойдали, чунки у қуёш нурида синтезланади. Унинг танқислиги нафас йўлларининг касалликларини ривожланиш хавфини оширади, нафас олиш органларида микробларга қарши моддалар ишлаб чиқаришга ёрдам беради.

Товуқ ва мол жигари

Фото: Pixabay
Улар таркибида ҳужайралар ишлашига ёрдам берадиган синк ва мис, шунингдек, иммунитет учун зарур бўлган жуда кўп А витамин мавжуд. Бундан ташқари асаб тизимини нормал ишлаши учун муҳим бўлган B12 витамини ҳам бор.

Сариёғ

Фото: Pixabay
Маҳсулот таркибида D, А ва E витаминлари бўлиб, фойдали омега-3 ва омега-6 ёғ кислоталари туфайли янада кўпроқ ёрдам беради. Бундан ташқари у иммунитет тизимини мустаҳкамлайди ва тирноқ, соч ва тери ҳолатини яхшилайди.

Писта ёғи

Фото: Pixabay
Маҳсулот таркибидаги А, E ва D витаминлари иммунитет тизимининг фаолиятини яхшилаш учун жавобгардир. Салатларни иложи борича писта ёғи билан бойитиш лозим, бу соғлиқ учун фойдали.

Ёнғоқлар

Фото: Pixabay
Ёнғоқларда ҳам коронавирусдан ҳимоя қилувчи барча элементлар тўплами мавжуд бўлиб, улар иммунитетни оширади, мия фаолиятини яхшилайди, мушак тўқимасини кучайтиришга ёрдам беради. Шунингдек, оғриқ қолдирувчи хусусияти ҳам мавжуд.

Пишлоқ

Фото: Pixabay
Пишлоқ таркибида D витамин, синк, селен, кальций ва фойдали оқсиллар мавжуд. Пишлоқ иммунитет ва ҳужайралар ўсиши ва тикланишини кучайтиради, қувватни оширади, касалликни олдини олишга ёрдам беради.

Цитрус мевалар

Фото: Pixabay
C витамини иммунитетни ошириш, саратон касаллигини келтириб чиқарадиган ҳужайралар ва қариш билан курашиш учун муҳим моддадир. Фақатгина уларни харид қилиш ва вақтида истеъмол қилиш тавсия этилади.

Карам

Фото: Pixabay
Карам организмни тозаловчи моддаларга бой бўлиб, иммунитетни яхшилашга ёрдам беради. Унинг таркибида А, B, E ва C витаминининг кунлик қиймати бўйича тахминан 90 фоизини ташкил қилади. Карам маҳсулотидан таомларда ва салатларда фойдаланиш мумкин.

Наъматак

Фото: Pixabay
Таркибидаги C, B1, B2, витаминлари иммунитетни оширади, яллиғланишга қарши таъсирга эга ва қайта тикланиш жараёнларини рағбатлантиради. Совуқ мавсумда наъматак чой ичиш тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирусдан ҳимоя қилувчи 9 маҳсулот