Ўзбекистонда сўнгги кунларда абитуриентларни олийгоҳга киритиб қўйиш билан боғлиқ қатор фирибгарлик ҳолатлари аниқланди. Департаментнинг турли ҳудудий бўлимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида айрим шахслар ноқонуний йўллар орқали пул эвазига ўқишга киритишга уринган пайтда ушланди.
Маълумотларга кўра, Оҳангарон шаҳридаги тезкор тадбир давомида “И.Й.” номли нодавлат олий таълим муассасаси бўлим бошлиғи Б.А. фуқароларни 3-курсдан ўқишга қабул қилиш шарти билан алдаган. У ҳар бир абитуриентдан 1 000 АҚШ долларидан, жами 4 000 долларни олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шунингдек, Бухоро шаҳрида ўтказилган операция чоғида фуқаро А.И. бошқа бир фуқаро Н.Ш.нинг ишончига кириб, уни Қирғизистонда ўқигани ҳақида сохта ҳужжат расмийлаштириб бермоқчи бўлган. Унинг айтишича, танишлари орқали Бухоро инновацион тиббиёт институтига 3-курсдан жойлаштириши мумкинлигини ваъда қилган. Шу мақсадда 3 000 АҚШ долларини олган вақтида у ҳам ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундан ташқари, Пискент туманида ўтказилган тадбирда фуқаролар Ж.Э. ва Б.А. яна бир шахс К.Х.ни ишонтириб, гўёки уларнинг Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишини ваъда қилишган. Бу хизмат эвазига улардан 2 000 АҚШ долларини қабул қилиб олган вақтда қўлга олинди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) асосида жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда ушбу иш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар