date

Ҳаким Фузайлов: «Қисқа заҳирамиз ўйин охирида сезиляпти»

Ҳаким Фузайлов: «Қисқа заҳирамиз ўйин охирида сезиляпти»

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган ОКМК – «Хоразм» (3:1) баҳсидан кейин хоразмликлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди. Мураббий жамоа имкониятлари ва муаммолари ҳақида очиқ фикр билдирди.

«ОКМКни ғалаба билан табриклайман»

— Бугунги баҳс биз учун осон кечмади. Чунки ҳозирда тақвим жуда зич ва оғир. Умуман олганда, рақибнинг ҳужумларига биз ҳам қарши ҳужумлар билан жавоб қайтардик. Бироқ ОКМК кўпроқ тўп киритди ва ғалабага эришди. Шунинг учун рақибни ғалаба билан табриклайман. Биз эса бундан кейин ҳам майдонда курашишда давом этамиз, — деди Фузайлов.

«Сўнгги дақиқаларда гол ўтказишнинг сабаби»

— Кўплаб ўйинларда, жумладан бугун ҳам, шунингдек «Бухоро»га қарши баҳсда ҳам сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбормоқдамиз. Бунинг асосий сабаби — захирамиз жуда қисқа. Асосий таркибдаги футболчилар катта босим остида қолишмоқда. Якунда қандайдир куч етишмаяпти. Бунга, албатта, қисқа вақтда кетма-кет ўйинлар таъсир қилмоқда. Масалан, тўрт кундан кейин бешинчи, уч кундан кейин тўртинчи ўйинни ўтказишимиз керак бўляпти. Шунинг учун йигитлар тикланишга улгуришмаяпти.

«ФИФА кунларида режаларимиз»

— Энди икки ҳафталик танаффус кутмоқда. Аввало, бир неча кун футболчиларга дам берамиз. Кейин эса 14 сентябрдаги «Бунёдкор»га қарши ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Бу вақт оралиғида назорат баҳслари ўтказамиз. Ҳозир рақибларни қидиряпмиз. Туркманистон терма жамоасидан ўйнаш таклифи бўлган эди, аммо 26 август жуда ҳам қисқа муддат бўлгани учун бу таклифни қабул қилмадик, — дея изоҳ берди мураббий.

Ҳаким Фузайлов таъкидлаганидек, «Хоразм» олдиндаги баҳсларда куч тўплаб, мухлисларини янада яхши ўйин билан хурсанд этишни мақсад қилган.


Манба: championat.asia

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳаким Фузайлов: «Қисқа заҳирамиз ўйин охирида сезиляпти»