date

"Насаф" "Сурхон"ни ва ОКМК "Хоразм"ни қандай мағлуб этди? (видео)

"Насаф" "Сурхон"ни ва ОКМК "Хоразм"ни қандай мағлуб этди? (видео)

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Насаф" ўртасидаги беллашувда аждарлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур тўқнашувдаги икки голни ҳам Ҳусайн Норчаев киритди (58 ва 61). Шунингдек, ўйиннинг 90+1-дақиқасида Рустам Турдимуродов ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Бироқ, мазкур гол ҳам жамоасини мағлубиятдан сақлаб қола олмади.

Сурхон — Насаф 1:2
Голлар: Турдимуродов 90+1 — Норчаев 58, 61 (дубл).

Суперлиганинг 20-турида Миржалол Қосимов бошчилигидаги ОКМК "Хоразм"ни ўз уйида қабул қилиб, 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Дастлаб учрашувнинг 8-дақиқасида Азиз Холмуродов ҳисобни очди. Орадан 7 дақиқа ўтиб эса Мурод Бобожонов ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. 72-дақиқадаги Папава ва 89-дақиқадаги Наоаки Сенаганинг голлари олмалиқликларга ғалаба келтирди ва жамоани чемпионлик пойгасида сақлаб қолди.

ОКМК – "Хоразм" 3:1

Голлар: Азиз Холмуродов (Хуршид Ғиёсов) 8, 1:0, Муродбек Бобожонов (Шаҳром Самиев) 15, 1:1, Гиорги Папава (Хуршид Ғиёсов) 72, 2:1, Наоаки Сенага (Хуршид Ғиёсов) 89, 3:1

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Насаф" "Сурхон"ни ва ОКМК "Хоразм"ни қандай мағлуб этди? (видео)