Фото: «Eatthis.com»
Aмерикалик диетолог Лаура Бурак организм учун энг зарарли ва қад-қомат учун хавфли нонуштани маълум қилди. Бу ҳақда Eat This, Not That нашри хабар бермоқда.
Буракнинг сўзларига кўра, таркибида қанд кўп бўлган нонушта энг ёмони ҳисобланади. Пончик, блинчик ва кекс шулар жумласидан.
Унинг фикрича, қанд кўринишидаги «бўш калориялар»ни истеъмол қилиш қонда холестерин миқдорининг ошишига олиб келиши мумкин. Шу билан бирга, ширин нонуштада организм учун зарур бўлган оқсил ва тўқималар бўлмайди. Шу боис тўқлик ҳисси жуда тез ўтиб кетади.
Шифокор нонуштага ширин пишириқлар ўрнига сули бўтқасини истеъмол қилишни ва унга оқсил қўшишни таклиф қилади. Шунингдек, у авокадо, қайнатилган тухум ва қора нонни фойдали маҳсулотлар сирасига киритди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи