Наманганда биринчи халқаро автофестивал бошланди (фото)

Наманганда биринчи халқаро автофестивал бошланди. Бу ҳақда “Дарё” нашри хабар бермоқда.

Тадбир Наманган халқаро аэропортидан шаҳар марказига йўл олган автопарад билан старт олди.
Наманганда биринчи халқаро автофестивал бошланди (фото)
Фото: Оқилхон Мамажонов

100 дан ортиқ турли русумдаги автомобиллар “Афсоналар водийси” боғи томон йўл олди. Уларни шаҳар аҳолиси ва меҳмонлар олқишлар билан кузатиб қўйди.
Наманганда биринчи халқаро автофестивал бошланди (фото)
Фото: Оқилхон Мамажонов
Наманганда биринчи халқаро автофестивал бошланди (фото)
Фото: Оқилхон Мамажонов
“Афсоналар водийси” боғида фестивалнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззақов иштирокчиларни қутлаб, уларга муваффақият тилади.
Наманганда биринчи халқаро автофестивал бошланди (фото)
Фото: Оқилхон Мамажонов
Наманганда биринчи халқаро автофестивал бошланди (фото)
Фото: Оқилхон Мамажонов
Наманганда биринчи халқаро автофестивал бошланди (фото)
Фото: Оқилхон Мамажонов
Фестивал доирасида ретро, спорт ва тюнинг қилинган автомобиллар кўргазмаси, автоусталар беллашуви, дрифт томошалари, картинг мусобақалари, машина эҳтиёт қисмлари ярмаркаси ҳамда концерт дастурлари бўлиб ўтмоқда.
Наманганда биринчи халқаро автофестивал бошланди (фото)
Фото: Оқилхон Мамажонов
Наманганда биринчи халқаро автофестивал бошланди (фото)
Фото: Оқилхон Мамажонов
Наманганда биринчи халқаро автофестивал бошланди (фото)
Фото: Оқилхон Мамажонов
Тадбирда нафақат пойтахт ва вилоятлардан келган иштирокчилар, балки Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон вакиллари ҳам қатнашмоқда. Шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали мухлисларга таниш бўлган автоблогерларнинг чиқишлари ҳам кузатилди.
Наманганда биринчи халқаро автофестивал бошланди (фото)
Фото: Оқилхон Мамажонов
Наманганда биринчи халқаро автофестивал бошланди (фото)
Фото: Оқилхон Мамажонов
Наманганда биринчи халқаро автофестивал бошланди (фото)
Фото: Оқилхон Мамажонов
Наманганда биринчи халқаро автофестивал бошланди (фото)
Фото: Оқилхон Мамажонов
Мутасаддиларнинг билдиришича, тадбирга қизиқиш катта бўлгани сабабли фестивал аввал режалаштирилганидек бир кун эмас, уч кун давом этиши кўзда тутилмоқда. Унинг якунида фаол иштирокчилар 32 та йўналиш бўйича диплом ва совғалар билан тақдирланади.
Наманганда биринчи халқаро автофестивал бошланди (фото)
Фото: Оқилхон Мамажонов
Наманганда биринчи халқаро автофестивал бошланди (фото)
Фото: Оқилхон Мамажонов
Наманганда биринчи халқаро автофестивал бошланди (фото)
Фото: Оқилхон Мамажонов
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.