Xiaomi SU7 учун хавфсизлик функцияси синовдан ўтмоқда

Xiaomi SU7 учун хавфсизлик функцияси синовдан ўтмоқда
Xiaomi компанияси SU7 автомобили учун мўлжалланган мобил иловаси орқали \"Хавфсизлик баҳоси\" (Safety Score) номли янги функцияни жорий қилди, деб pepelac.news хабар берди.

Бу тизим реал вақтда ҳайдовчининг йўлдаги хатти-ҳаракатини таҳлил қилиб, 0 дан 100 гача баҳо қўяди. Баҳо ҳайдаш услуби, хавф ҳақидаги огоҳлантиришларга муносабат ва хавфсизлик камаридан фойдаланиш каби омиллар асосида берилади.

Функция ҳозирча ички синовда. Унинг мақсади — авариялар хавфини камайтириш ва фойдаланувчиларда хавфсиз ҳайдаш одатларини шакллантириш.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.