Россияда саккиз йил давомида реставрация қилинган 55 йиллик «Волга» сотувга қўйилди (фото)

Фото: Avito
Россиянинг Новосибирск вилоятида реставрация қилинган 1966 йилги «ГАЗ-21» сотувга қўйилди. Саккиз йил давомида қайта тикланган автомобиль 1,8 миллион рублга (24,6 минг АҚШ доллари) баҳоланмоқда, деб хабар беради Motor.

Сотувга қўйилган «Волга» оқ-қизил кузовга эга ва интерьери ҳам шу каби чарм билан қопланган. Қайта тикланган автомобиль идеал ҳолатда. Сотувчининг сўзларига кўра, мутахассислар реставрация жараёнида фақат оригинал эҳтиёт қисмлардан фойдаланган. Муҳандислар кузов деталларини ҳам, интерьер элементларини ҳам завод каталоглари бўйича тиклаган.
Россияда саккиз йил давомида реставрация қилинган 55 йиллик «Волга» сотувга қўйилди (фото)
Фото: Avito
Орқа узатмали «Волга» 64 от кучига тенг 2,4 литрли бензин двигатель билан жиҳозланган бўлиб, механик трансмиссия билан жуфтликда ишлайди. 55 йиллик автомобилнинг максимал тезлиги соатига 130 километрни ташкил этади. Эълонга кўра, сотувга қўйилган нусхага ҳозирга қадар бир киши эгалик қилган ва 2,5 минг километр йўл босган халос.
Россияда саккиз йил давомида реставрация қилинган 55 йиллик «Волга» сотувга қўйилди (фото)
Фото: Avito
Россияда саккиз йил давомида реставрация қилинган 55 йиллик «Волга» сотувга қўйилди (фото)
Фото: Avito
Россияда саккиз йил давомида реставрация қилинган 55 йиллик «Волга» сотувга қўйилди (фото)
Фото: Avito
Россияда саккиз йил давомида реставрация қилинган 55 йиллик «Волга» сотувга қўйилди (фото)
Фото: Avito
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.