Зеленский президент сифатида биринчи бўлиб қайси давлатга боришини маълум қилди

Зеленский президент сифатида биринчи бўлиб қайси давлатга боришини маълум қилди
Украина президенти Владимир Зеленский келаси ҳафтада илк ишчи ташриф билан Брюсселда бўлишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Kun.uz нашри.

\"Зеленский келаси ҳафтада Брюсселга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Ташриф 4 июнда амалга оширилиши кутилмоқда. Бу президент Зеленскийнинг илк расмий хорижий ташрифи бўлади\", - дейилади хабарда.

Нашрнинг маълум қилишича, сешанба куни Еврокомиссиянинг қўшничилик ва кенгайтириш бўйича музокаралар масалалари бош директори Кристиан Даниельсон ва Европа ташқи сиёсий хизматининг Европа ва Марказий Осиё бўйича бош директори Томас Майер-Хартинг Зеленскийга ташриф таклифномасини топширган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.