Президент Зоир Мирзаевни Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тавсия этди

Президент Зоир Мирзаевни Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тавсия этди
Бугун, 22 сентябр куни Нурафшон шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши сессиясида Тошкент вилоятига ҳоким тайинлаш бўйича ташкилий масала кўриб чиқилди.

Унда Президент Шавкат Мирзиёев Зоир Мирзаевни Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тавсия этди.

Зоир Мирзаев 2021 йил ноябрь ойидан буён Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган эди.

Номзод бўйича муҳокамаларни бошлашдан аввал сўзни номзодга бериб, унинг 10 ой давомида вилоятда тўплаган тажрибаси ва хулосалари асосида келгусида ҳудудни жадал ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича режаларини эшитиш таклиф қилинди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.