Барак ва Мишель Обама янги ишчи ўринлар яратишга бел боғлашди

Барак ва Мишель Обама янги ишчи ўринлар яратишга бел боғлашди
Барак ва Мишель Обама Чикагода янги ишчи ўринлар яратишга 2 миллион доллар ажратадиган бўлишди. Kun.uz сайти шу ҳақида хабар берди.

\"Мишель ва мен ёзги ишга жойлашув дастури бўйича 2 миллион доллар ажратамиз\", - деди Обама.

Унинг сўзларига кўра, тўрт йилдан кейин Чикагодаги Жонсон паркида ихтисослаштирилган музей-марказ очилади. У ҳам президент кутубхонаси, ҳам Обама фонди штаб-квартираси сифатида хизмат кўрсатади.

\"Бироқ биз тўрт йил кута олмаймиз, шунинг учун Мишель билан ҳозирнинг ўзиданоқ ёрдамга бел боғлашга қарор қилдик\", - дея қўшимча қилди собиқ президент.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.