Наманганда рекорд даражадаги сумалакни тайёрлаш жараёни бошланди (фото+видео)

Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида Наврўз байрами тантаналари доирасида 20-21 март кунлари биринчи марта ташкил этиладиган “Сумалак сайли” туризм ва миллий қадриятлар фестивалида 5 тонналик сумалак тайёрланиши ҳақида хабар берган эдик.
Айни пайтда баҳор таоми учун ишлатиладиган масаллиқлар тайёрланмоқда. Жумладан, 2 тонна буғдой ивитилиб, ундиришга қўйилди. Буғдойдан ташқари, сумалакни тайёрлаш учун 2 тонна ун, 1 тонна ёғ, 450 килограмм зоғора уни, 50 килограмм новвот ишлатилади. Ўтган йили 7 тонна палов дамланган машҳур ўчоқ-қозон “хизматда бўлади”. Сумалакни пиширишга катта тажрибага эга 25 нафар онахон жалб этилган.


Мазкур сумалакни тайёрланиш жараёнлари акс этган видеороликларни қуйидаги 1-ҲАВОЛА ва 2-ҲАВОЛА орқали кўришингиз мумкин.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Айни пайтда баҳор таоми учун ишлатиладиган масаллиқлар тайёрланмоқда. Жумладан, 2 тонна буғдой ивитилиб, ундиришга қўйилди. Буғдойдан ташқари, сумалакни тайёрлаш учун 2 тонна ун, 1 тонна ёғ, 450 килограмм зоғора уни, 50 килограмм новвот ишлатилади. Ўтган йили 7 тонна палов дамланган машҳур ўчоқ-қозон “хизматда бўлади”. Сумалакни пиширишга катта тажрибага эга 25 нафар онахон жалб этилган.


Мазкур сумалакни тайёрланиш жараёнлари акс этган видеороликларни қуйидаги 1-ҲАВОЛА ва 2-ҲАВОЛА орқали кўришингиз мумкин.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













