Тошкентда ўқувчи қиз калтакланиши ҳолати бўйича суриштирув бошланди

Тошкентда ўқувчи қиз калтакланиши ҳолати бўйича суриштирув бошланди
Миробод туманидаги коллеж ўқувчиси курсдоши ва унинг синглиси томонидан калтакланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.

“8 февраль куни Миробод тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига тиббиёт муассасасидан томонидан уларга 18 ёшли Эъзоза Р. исмли фуқаро тан шикастлари билан мурожаат қилганлиги тўғрисида хабар келиб тушди”, - дейилган хабарда.

Қизнинг айтишича, у Ойгул К. исмли курсдоши ва унинг опаси Шахло К. билан жанжаллашиши оқибатида тан жароҳатлари олган.
Ушбу факт бўйича суд-тиббий экспертиза белгиланди, суриштирув олиб борилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.