Янгийўлда шинаси ёрилиб кетган Isuzu ағдарилди. Юк машина йўловчиси касалхонага ётқизилган

Фото: ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 22 апрель куни соат тахминан 12:30 да Isuzu юк машинаси ағдарилиб кетди, дея хабар бермоқда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХББ).

Маълум бўлишича, Тошкент—Термиз йўлининг 823-километрида Isuzu юк машинасининг чап томон олд шинаси ёрилиб кетган. Оқибатда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилган ва машина ағдарилиб кетган.
Янгийўлда шинаси ёрилиб кетган Isuzu ағдарилди. Юк машина йўловчиси касалхонага ётқизилган
Фото: ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси
Янгийўлда шинаси ёрилиб кетган Isuzu ағдарилди. Юк машина йўловчиси касалхонага ётқизилган
Фото: ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси
«Натижада юк машина йўловчиси 1973 йилда туғилган Б.Ғ. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган», — дейилади ИИВ ЙҲХББ ахборотида.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.