Samsung Galaxy З Фолд 8 ҳақида илк маълумотлар: Кутилган янгиланишлар бўлмайди

Samsung Galaxy З Фолд 8 ҳақида илк маълумотлар: Кутилган янгиланишлар бўлмайди

Samsung компаниясининг янги авлод буклама флагманлари фойдаланувчилар кутган бир қатор муҳим ўзгаришларсиз тақдим этилиши мумкин. Таниқли инсайдер Ice Universe бўлажак Samsung Galaxy З Фолд 8 смартфони ҳақидаги янги тафсилотларни очиқлади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Унинг сўзларига кўра, янги қурилма С Пен стилусини қўллаб-қувватлаш функциясига эга бўлмайди. Шунингдек, смартфонда экрандаги тасвирни бегона кўзлардан ҳимоя қилувчи Привакй Скреэн технологияси ҳам жорий этилмаслиги айтилмоқда. Бу эса махфийликка эътибор берувчи фойдаланувчилар учун кутилмаган янгилик бўлди.

Бундан ташқари, манбанинг таъкидлашича, ички дисплейдаги букланиш изи (складка) аввалги авлодга нисбатан деярли ўзгармайди. Буклама экран конструкциясида жиддий силжиш кутаётган фойдаланувчилар учун бу бироз ҳафсалани пир қилиши мумкин, айниқса, Хитой брендлари букланиш изини сезиларли даражада камайтираётган бир пайтда.

Ice Universe аввал ҳам iPhone Х дисплейидаги “чёлка”, iPhone 14 дизайни ва Samsung компаниясининг 200 мегапикселли датчиклари ҳақида аниқ маълумотларни биринчилардан бўлиб тақдим этган эди. Жанубий Корея гигантининг тадқиқот ва ишланмалар бўлимидаги манбалар унга эксклюзив маълумотларни етказиб туриши билан танилган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.