Россия 2032-йилга бориб 20 см аниқликдаги сунъий йўлдошларни ишга туширмоқчи

Россия 2032-йилга бориб 20 см аниқликдаги сунъий йўлдошларни ишга туширмоқчи

Роскосмос давлат корпорацияси 2032-йилга қадар Росреэстрни юқори аниқликдаги космик картография маълумотлари билан таъминлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Росреэстр раҳбари Олег Скуфинский Федерация Кенгаши йиғилишида маълум қилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Томонлар ўртасида имзоланган келишувга кўра, Роскосмос белгиланган график асосида юқори аниқликдаги космик тасвирларни етказиб бериш мажбуриятини олган. Скуфинскийнинг таъкидлашича, ҳозирда идора учун 1 метр ва ундан юқори аниқликдаги суратлар зарур, бироқ келажакдаги асосий мақсад 20 см аниқликдаги технологияларни жорий этишдир.

Ҳозирги вақтда дунёда бундай юқори аниқликдаги технологиялар мавжуд бўлса-да, Россияда улар ҳали йўлга қўйилмаган. Шу сабабли, узоқ муддатли режаларда ушбу кўрсаткичга 2032-йилгача эришиш кўзда тутилган. Унгача бўлган даврда маълумотлар нафақат маҳаллий мутахассислардан, балки ҳамкор давлатлар, хусусан, Хитойдан ҳам олиниши мумкин.

Олинган космик суратлар Миллий фазовий маълумотлар тизими (НСПД) платформаси орқали қайта ишланади. Ушбу платформа барча федерал ва минтақавий ҳокимият органлари, шунингдек, бизнес вакиллари учун замонавий картография хизматларини тақдим этади.

Мазкур лойиҳа Россия ҳудудини тўлиқ харитага тушириш ва масофадан зондлаш маълумотларини тизимлаштиришда муҳим босқич бўлиши кутилмоқда. Бу орқали ер ресурсларини бошқариш ва назорат қилиш жараёнлари сезиларли даражада осонлашади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.