Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Гиннес рекордлар китобига кирди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Гиннес рекордлар китобига кирди

Пойтахтимизда жойлашган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази “Энг йирик ислом цивилизацияси музейи” номинацияси бўйича расман Гиннес рекордлар китобига киритилди.

Ҳазрати Имом мажмуаси ҳудудида барпо этилган ушбу марказ 10 гектар майдонни эгаллайди. Бинонинг узунлиги 161 метр, кенглиги 118 метр, гумбазининг баландлиги 65 метр, хоналарининг умумий майдони эса 50 минг квадрат метрга яқин. Айнан шу кўрсаткичлар уни жаҳондаги энг йирик ислом цивилизацияси музейларидан бирига айлантирди.

Гиннес рекордлар китобига киритилганини тасдиқловчи сертификат ташкилот вакили Шейда Субаши (Şейда Subaşı) томонидан тантанали равишда топширилди.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Гиннес рекордлар китобига кирди

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.