Пентагон: Фалужада ИШИД етакчиси йўқ қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Пентагон: Фалужада ИШИД етакчиси йўқ қилинди

Жамият 28-05-2016, 12:05 819
Пентагон: Фалужада ИШИД етакчиси йўқ қилинди

Пентагон маъмурияти расмий вакили полковник Стивен Уорреннинг баёнотига кўра, Ироқнинг Фалужа шаҳрида ИШИД етакчиси Моҳир ал-Билауий йўқ қилинган, дейилади "Кун" нашрида.

«Биз 70дан ортиқ жангари, хусусан, ал-Билауийни йўқ қилдик. У ИШИДнинг Ал-Фалужадаги кучларини бошқарган», — деган Уоррен.

Унинг қайд этишича, шаҳар 2 кун аввал бомбардимон қилинган. Бироқ полковник ИШИДнинг яна бир раҳбари француз фуқароси Фабьен Клейннинг ўлдирилганини тасдиқлай олмаган.

«Албатта, биз бу маълумотлардан хабардормиз. Аммо бу борада бир нарса дея олмайман», — деб хулоса қилган Пентагон расмий вакили.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.