23:35 / 02.12.2017
6 403

Милиционер ёмон ишлагани учун 2018 йилдан 50 фоиз маошидан айрилиши белгиланди

Милиционер ёмон ишлагани учун 2018 йилдан 50 фоиз маошидан айрилиши белгиланди
Бу иш билан республика ички ишлар вазирлиги шуғулланади. Ҳар кварталда милиция ходимларининг бажарган иши алоҳида назоратдан ўтади. Агар милиционер ишда лаёқатсизликка, интизомсизликка йўл қўйган, масъулиятсизлик қилган бўлса, оладиган маошининг тенг ярмиси қирқиб қолинади. Аксинча, квартал якунларига кўра ўзини яхши тарафдан кўрсата олган бўлса, унинг маошига эллик фоиз қўшиб берилади. Назоратдан профилактика инспекторлари ва тезкор гуруҳ аъзолари ҳам мосуво қолмайди.

Милиция ходими ўз ишига масъулият билан ёндашса, меҳнат интизомини бузмасдан ҳалол хизмат қилса, тўй ва шу каби тадбирларни ўтказиш учун ўзи оладиган маошнинг икки баравари миқдорида ёрдам пули ҳам олади. Бундан ташқари, оғир хасталикларни даволашга йўналтирилган моддий ёрдамдан ҳам баҳраманд бўлади. Бу моддий ёрдам миқдори милиционер оладиган маошнинг беш баравари миқдорида бўлади. Қолаверса, меҳнат интизомини бузмаган, масъулиятли, ҳалол ишлаб келаётган милиция ходимлари уй-жой шароитини яхшилаш, кенгайтириш учун беш йил муддатга қарз ҳам олиш имконини қўлга киритади. Қарз миқдори милиция ходими оладиган маошнинг минг баравари миқдорида берилади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Милиционер ёмон ишлагани учун 2018 йилдан 50 фоиз маошидан айрилиши белгиланди