date

SEК токенизация қилинган акциялар бўйича режани кечиктирди

SEК токенизация қилинган акциялар бўйича режани кечиктирди

АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси (SEК) биржа расмийларининг амалга ошириш жараёни бўйича хавотирлари сабабли токенизация қилинган акциялар савдосига рухсат берувчи “инновацион истисно” режасини кечиктирди. Bloomberg нашрининг хабар беришича, SEК ходимлари крипто-акциялар бўйича таклиф лойиҳасини кўриб чиқиб бўлган эди, бироқ якуний қарор ҳали қабул қилинмаган. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.

SEК таклифига кўра, токенизация қилинган акцияларни таклиф қилувчи платформалар инвесторларга анъанавий акциядорлар билан бир хил ҳуқуқларни, жумладан дивидендлар ва овоз бериш ҳуқуқини кафолатлаши керак. Бироқ, бозор иштирокчилари рухсатсиз учинчи томонлар томонидан токенлар чиқарилиши ва блокчейн тизимларида эгалик ҳуқуқини тасдиқлаш масалалари бўйича хавотир билдиришган.

Доналд Трумп маъмурияти даврида SEК крипто-молиявий маҳсулотларга нисбатан очиқроқ сиёсат юритмоқда. Бу эса Валл Стреэт вакилларининг токенизация ва стаблекоинларга бўлган қизиқиши ортиши билан мос келди. RVA.xyz маълумотларига кўра, ҳозирда 34 миллиард долларлик реал активлар токенизация қилинган бўлиб, шундан 1,55 миллиард доллари акциялар ҳиссасига тўғри келади.

Крипто саноати раҳбарлари SEКнинг ушбу кечиктириш қарорини қўллаб-қувватламоқда. Секуритизе платформаси раҳбари Карлос Доминго истисноларнинг тўғри воситаларга қўлланилиши муҳимлигини таъкидлади. Буллиш биржаси раҳбари Том Фарлей эса фақат очиқ компанияларнинг ўзи ўз акциялари учун токен чиқариш ҳуқуқига эга бўлиши кераклигини қайд этди.

Мазкур кечикиш SEК комиссари Ҳестер Пеирсе ушбу истисно доираси чекланган бўлиши ва фақат иккиламчи бозордаги қимматли қоғозларнинг “рақамли кўринишларини” қўллаб-қувватлашини айтганидан сўнг юз берди. Январ ойида SEК токенизация қилинган қимматли қоғозларни “кустодиал” ва “синтетик” турларга ажратган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » SEК токенизация қилинган акциялар бўйича режани кечиктирди