Кучли жала оқибатида девор қулаб, автомобилни босиб қолди

Ўзбекистонда кузатилаётган кучли ёғингарчиликлар турли ҳудудларда хавфли ва кутилмаган ҳолатларни келтириб чиқармоқда. Сўнгги кунларда ёғган жала ёмғирлар айрим жойларда инфратузилмага зарар етказиб, аҳолига ноқулайлик туғдирмоқда.
Гувоҳларнинг айтишича, кучли ёмғир натижасида намланган ва мустаҳкамлиги пасайган девор бардош бера олмай, тўхтаб турган Gentra русумли автомобил устига қулаб тушган. Ҳодиса қисқа фурсатда содир бўлиб, атрофдагиларни ҳам хавотирга солган.
Тарқалган видеоларда воқеа оқибатлари яққол акс этган: автомобил жиддий шикастланган, девор бўлаклари эса унинг устига босиб қолганини кўриш мумкин. Яхшиямки, дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса вақтида автомобил ичида ҳеч ким бўлмаган.
Мазкур ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, фойдаланувчилар томонидан кенг муҳокама қилинмоқда. Кўпчилик кучли ёмғир ва шамол сабабли турли ҳудудларда шунга ўхшаш хавфли вазиятлар кўпаяётганини таъкидламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!