NASA SpaceX билан шартномани кенгайтирмоқда: яна 6 та миссия қўшилди

NASA агентлиги Халқаро коинот станциясига (ХКС) астронавтларни етказиб бериш бўйича SpaceX компанияси билан ҳамкорликни сезиларли даражада кенгайтиришни режалаштирмоқда. Бу қарор Boeing компаниясининг КСТ-100 Старлинер дастури билан боғлиқ давомий муаммолар ва кечикишлар фонида қабул қилинди. Янги келишувга кўра, Crew Dragon кемаси учун яна 6 та қўшимча парвоз буюртма қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ҳозирда SpaceX NASA учун ягона ишончли ҳамкор бўлиб қолмоқда. Аввалроқ, 2022-йилда шартнома Крев-14 миссиясигача узайтирилган эди. Янги қўшимча миссиялар эса SpaceX компаниясига 2030-йилгача, яни ХКС ўз фаолиятини якунлагунига қадар астронавтларни коинотга ташиш имконини беради. NASA Boeing лойиҳасидаги ноаниқликлар туфайли захира режасига эга бўлишни мақсад қилган.
Boeing Старлинер кемаси билан боғлиқ техник носозликлар бир неча йилдан бери давом этмоқда. Кема ҳали ҳам тўлиқ сертификатлашдан ўтмаган ва унинг илк эксплуатацион парвози NASAнинг янгиланган жадвалидан чиқариб ташланган. Шу сабабли, агентлик Старлинер миссиялари сонини 6 тадан 4 тага қисқартиришга мажбур бўлди ва асосий эътиборни яна SpaceX технологияларига қаратди.
Шунингдек, NASA астронавтларнинг станцияда қолиш муддатини 6 ойдан 8 ойга узайтириш ғоясидан воз кечди. Стандарт ярим йиллик ротация тартиби сақлаб қолинади. SpaceX томонидан амалга ошириладиган қўшимча 6 та миссия станциянинг сўнгги йилларида барқарор иш фаолиятини таъминлаш учун етарли бўлиши ҳисоб-китоб қилинган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!