Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Хўжайли туманидаги барпо этилаётган замонавий логистика марказида фермер хўжалик раҳбари Қутлимурат Панаев билан суҳбатлашиб, Германияда 11 йил давомида чорвачилик бўйича ишлаган доктор Алишер Қурбановга Қорақалпоғистонга қайтиб ишлаётгани учун Каптива автомашинасини совға қилгани ҳақида маълумот берилган эди.
Хўш, Алишер Қурбонов нима учун ва қандай қилиб яна Қорақалпоғистонга қайтди? “Еркин Қарақалпақстан” нашри бу саволга жавоб олиш учун у билан суҳбатлашди, деб ёзмоқда Kruz.uz.
“2017 йили "Panaev farms" фермер хўжалиги раҳбари Ислам Панаев Германияга семинттал наслли қорамол сотиб олишга борди. Шунда мен унга 60 бош семинттал наслли мол, Австриядан 300 бош эчки сотиб олишда ўз маслаҳатларим билан ёрдамлашдим. Сентябр ойида қишлоққа навбатдаги меҳнат дам олишига келганимда, шу олиб берган молларнинг ҳолатини кўриш мақсадида фермер хўжалигида бўлганимда бу ердаги ишларда ўзгариш киритиш шарт ва тартибга солиш зарур бўлган ҳолатларни кўрдим.
Ана шундан бошлаб ушбу хўжаликнинг ишларини тўғри ташкиллаштириш ва иқтисодий томондан тартибга солиш бўйича ўзимнинг маслаҳатларимни бериб, менежер лавозимида ишлаб келмоқдаман. Ҳозир бу хўжаликнинг чорвачиликдаги ҳолати анча яхши томонга ўзгарди. Баҳорда сотиб олиб келинган молларимизнинг сони 130 бошга етди. Шунингдек, фермада Ҳолландиядан олиб келинган голштейн наслли қорамоллар ҳам боқилмоқда. Ҳозирги кунлари уларнинг ҳар биридан кунига ўртача 20 литрдан сут соғиб олиниб, ўзларимизда қайта ишланиб, "Panamilk" маркаси билан 55 турдаги сут маҳсулотлари тайёрланиб, савдо ўринларига етказиб берилмоқда”, - дейди Алишер Қурбонов. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади