Ўзбекистонда мактабгача таълим муассасаларида болалар ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилишни ташкил этиш тўғрисидаги низом қабул қилинди. Бу ҳақда Даракчи хабар бермоқда.
Унда яқин қариндошларнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этгандан сўнг болани болалар боғчасидан олиб кетишга рухсат берувчи аввалги қоида йўқ. Болани фақат ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (васийлар) олиб кетиши бўйича қоида қолди.
Ота-оналар кечки пайт болани олиб кетмаганда тарбиячи уни уйигача олиб бориб қўйишга мажбур эмас ва энди бундай қилолмайди. Бола боғчада қолади.
Шунингдек, энди ҳар куни эрталаб тарбиячилар ҳамшира назорати остида болаларнинг тиббий ҳолатини текширувдан ўтказишга мажбур бўлади.
Болалар боғчасидан ташқаридаги барча сайр ва экскурсиялар ички ишлар органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Бу ҳақда ота-оналар ҳам хабардор қилинади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?