
Якшанба оқшомида Испания футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалидаги вазият бўйича муҳим маълумотлар билан мазкур мақола орқали билиб оласиз.
«Атлетик» — «Валядолид» 7:1
Голлар: Хаурегисар (10), Н.Уилямс (35, 66), Саннади (43), Сансет (45+2), Гурусета (69), И.Уилямс (87).
«Атлетик» — Унаи Симон, Берчиче, Паредес, Вивиан, Де Маркос (Лекуэ, 75), Весга, Хаурегисар (Руис де Галаррета, 64), Нико Уилямс (Каналес, 68), Сансет (Беренгер, 68), Иняки Уилямс, Саннади (Гурусета, 64).
«Валядолид» — Ҳейн, Кандела (Мачис, 46), Перес, Торрес, Айду (Жемерт, 65), Санчес, Чуки (Моро, 46), Юрич, Мартин (Гриллич, 61), Силла, Маркос Андре (Никичер, 68).
Огоҳлантиришлар: Мартин (44), Юрич (46).
Четлатиш: Юрич (56), Вивиан (79), де Галаррета (84).
Айтиш мумкинки, Испанияда ҳозирда чемпионлик учун курашаётган «катта учлик», «Атлетик» ва бошқа жамоалар бор. Эрнесто Валверде Билбаодаги фаолияти билан яхши таассурот қолдирмоқда. Басклар томошабоп ўйин кўрсатмоқда, «Валядолид»га қарши ўйин эса Нико Уилямснинг бенефисига айланди. Якшанба куни мезбонлар еттитадан ҳам кўпроқ гол уриши мумкин эди, аммо ҳакам меҳмонларга раҳм қилиб, ўйинни 90-дақиқадан олдинроқ ҳам тугатиб юборди. Ўйналган вақт давомида эса мезбонлар 16 бор дарвоза соҳасига тўғри борган зарба йўллашди. Испания чемпионатида бундай кўрсаткич 2023 йил апрелидан бери қайд этилмаганди, ўшанда худди шу «Валядолид» «Реал» томонидан ўққа тутилганди (17 та зарба).
«Реал» — «Жирона» 2:0
Голлар: Модрич (41), Винисиус (83).
«Реал» — Куртуа, Васкес, Алаба (Камавинга, 73), Асенсио, Менди, Чуамени, Модрич (Рюдигер, 85), Диас (Себаллос, 73), Винисиус (Эндрик, 90), Родриго, Мбаппе.
«Жирона» — Гассанига, Лопес, Крейчий, Блинд, Мартинес, Ромеу (Ромеро, 66), Мартин (Хил, 66), Гутиеррес (Миовски, 75), Ван де Бек (Артур, 56), Циганков, Данжума (Асприля, 66).
Огоҳлантиришлар: Крейчий (64), Ромеро (70).

«Реал»нинг навбатдаги ўйини арафасида мадридликлар 39 ёшли Модрич билан шартномани 2026 йил ёзига қадар узайтирмоқчи экани ҳақида хабар тарқалди. Ёши туфайли кўпчилик томонидан аллақаачон пенсияга юборилган Лука эса ҳали яна бир бор жаҳон чемпионатида ўйнамоқчи. Ҳозирча бу инсайд қанчалик тўғри экани номаълум, аммо хорватиялик футболчи тўхтамоқчи эмаслиги кўриниб турибди.
Қолаверса, унинг «Жирона» дарвозасига узоқ масофадан айлантириб йўлланган аниқ зарбаси — 2025 йил бошидан буён тўртинчиси бўлди. Бу рақамни янада аниқроқ баҳолаш учун бу олдинги икки йилда урилган шундай голлар сонидан икки баравар кўплигини келтириш мумкин. Модрич сермаҳсуллик бўйича Винисиус Жуниор билан бир хил кўрсаткич қайд этмоқда, бразилиялик вингер ла лигада 2024 йил 9 ноябрдан буён гол урмаётганди (унинг жамоа сафидаги охирги голига ҳам бир ой бўлди — ЕЧЛнинг асосий босқичида «Залцбург»га қарши ўйинда). У голсиз сериясига 83-дақиқада Мбаппе билан комбинациядан кейин барҳам берди ва ўйин тақдирини ҳал қилди.
25-турда кучли учликдаги барча жамоалар учтадан очко жамғарди, бунақаси эса доим ҳам кузатилмайди. Кейинги турда буни такрорлаш осон бўлмайди: «Реал»ни «Бетис»га қарши ўйин кутмоқда, «Барселона» — «Соседад», «Атлетико» — «Атлетик» билан ўйнайди.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар