Янги Россия бренди Эстео МХ кроссоверини тақдим этди

Россиянинг янги Эстео бренди ўзининг илк модели — ўрта ўлчамли Эстео МХ премиум-кроссоверини намойиш қилди. Автомобилнинг узунлиги 4775 мм, кенглиги 1890 мм ва баландлиги 1725 мм ни ташкил этади, ғилдирак базаси эса 2800 мм га тенг. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Капот остида 197 от кучига эга 2,0 литрли турбомотор ўрнатилган бўлиб, у 8-поғонали автомат узатмалар қутиси ва тўлиқ узатмали тизим билан ҳамкорликда ишлайди. Кроссовер 210 мм клиренсга эга бўлиб, осма тизими алюминий ричаглар ва гидронаполненний сайлентблоклар билан жиҳозланган.
Салоннинг олд панели учта экранни ўз ичига олади: 10,25 дюймли рақамли асбоблар панели, 15,6 дюймли медиа-тизим ва йўловчи учун алоҳида 12,3 дюймли дисплей. Шунингдек, 50 Вт қувватли симсиз қувватлаш қурилмаси, 21 та динамикдан иборат БОЯ Соунд аудио-тизими ва панорамали том мавжуд.
Қишки пакет доирасида рул, барча ўриндиқлар, ойналар ва ювиш тизими форсункаларини иситиш функциялари кўзда тутилган. Топ-комплектацияда Наппа териси билан қопланган, массаж ва вентиляция функцияларига эга ўриндиқлар ҳамда ҳаво ионизацияси тизими тақдим этилади.
Эстео МХ ишлаб чиқарилиши Шушаридаги АГР заводида йўлга қўйилади. Моделнинг Россия бозорига чиқиши 2026-йилнинг ёзига мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!