
2-ноябр, 2025-йил. "Ал-Наср" Саудия Арабистони чемпионати доирасида "Ал-Файҳа" устидан 2:1 ҳисобида драматик ғалаба қозонди.
Ўйиннинг асосий қаҳрамони Криштиану Роналду бўлиб, у сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол уриб, жамоасига муҳим уч очкони тақдим этди. Бу гол португалиялик юлдузнинг профессионал фаолиятидаги 952-гол бўлди.
Мезбонлар ўйинни унчалик муваффақиятли бошламади ва 14-дақиқада ўз дарвозаларига гол ўтказиб юборишди. "Ал-Файҳа" футболчиси Жейсон қарши ҳужумда дарвозабон билан яккама-якка чиқиб, тўпни усталик билан дарвозага йўллади — 0:1.
Шундан сўнг "Ал-Наср" ўйин темпини ошириб, қанотлар орқали фаол ҳужумлар уюштирди. 34-дақиқада Роналду ҳисобни тенглаштирди.
Команнинг ўнг қанотдан узатмасидан сўнг португалиялик футболчи тўпни дарвозанинг ўнг бурчагига кучли зарба билан жойлади. Бу гол нафақат жамоа учун муҳим бўлди, балки Роналду учун ҳам алоҳида аҳамиятга эга эди — у фаолиятидаги 951-голини урди.
Асосий вақт якунланаётганида VAR тизими орқали "Ал-Файҳа" дарвозасига пенальтини белгилашди. Меҳмон жамоа ҳимоячисининг қўлига тўп тегиши сабаб бўлди.
Пенальтини амалга ошириш масъулиятини Роналду ўз зиммасига олди ва тўпни дарвозанинг тўридан жой олдирди. Стадиондаги мухлислар ҳаяжон ва қувончга тўлди — 2:1 мезбонлар фойдасига.
"Ал-Наср" учун ушбу ғалаба Саудия Арабистони чемпионатида пешқадамлик учун курашда муҳим аҳамият касб этди. Жамоа курашчанлик руҳини намойиш этди, Роналду эса голлари сонини 952 тага етказди.
Роналду 952-голини уриб, жамоасига ғалаба келтирди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар