Қуёшда кучли чақнаш содир бўлди

2 феврал куни тез кенгаяётган 4366-рақамли қуёш доғи тўртта Х тоифали кучли чақнашни келтириб чиқарди. Энг кучли чақнаш 1 феврал оқшомида X8.1 даражада қайд этилиб, 2024 йил октябридан бери энг ёрқини бўлди. Чақнашлар радиоалоқа, электр тармоқлари ва навигация сигналларига таъсир кўрсатиб, Жанубий Тинч океанида R3 даражадаги радио узилишлари, Австралиянинг шарқи ва Янги Зеландияда эса қисқа тўлқинли алоқа муаммоларини юзага келтирди.
Кеча, 2 февраль куни NASA ва АҚШ космик об-ҳаво хизматлари Қуёшдаги фаоллик кескин кучайгани сабаб дунё бўйлаб огоҳлантиришлар бергани айтилди. Хабарларга кўра, тез кенгаяётган 4366-рақамли қуёш доғи 2 февраль куни тўртта Х тоифали кучли чақнашни келтириб чиқарган. Энг кучлиси 1 февраль оқшомида Х8.1 даражада қайд этилган ва 2024 йил октябридан бери энг ёрқини сифатида баҳоланган.
Мутахассислар февраль ойининг биринчи ҳафтасида бундай портлашлар яна давом этиши мумкинлигини таъкидламоқда. Х тоифали чақнашлар радиоалоқа, электр тармоқлари ва навигация сигналларига салбий таъсир кўрсатиши, космик техника ва астронавтлар учун хавф туғдириши мумкин.
Маълум қилинишича, ультрабинафша ва рентген нурлари юқори атмосферани ионлаштириб, Жанубий Тинч океанида R3 даражада радио узилишларига сабаб бўлган. Шунингдек, Австралиянинг шарқи ва Янги Зеландияда қисқа тўлқинли алоқа муаммолари кузатилган.
Қўшимча равишда, чақнашлар ортидан чиққан плазма булути 5 февраль атрофида Ерга яқинлашиши ва пастроқ кенгликларда аврораларни келтириб чиқариши мумкин.






























Изоҳлар 0
…