date

Риёд-2025: Ўзбекистон оғир атлетикачиларидан яна кумуш

Риёд-2025: Ўзбекистон оғир атлетикачиларидан яна кумуш
Ўзбекистон оғир атлетикачилари Риёдда ўтаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида муваффақиятли иштирок этишни давом эттирмоқда. Диёрбек Рузметов ва Нигора Абдуллаева кумуш медалларни қўлга киритиб, миллий терма ҳисобига янги ютуқлар қўшишди.

71 кг вазн тоифасида Диёрбек Рузметов мусобақа етакчилари қаторида ўрин олди. У 148 кг вазнни кўтариб, иккинчи ўринни эгаллади ва кумуш медални қўлга киритди.

Спортчимиз чиқишлари барқарорлик ҳамда ҳар бир ёндашувининг аниқлиги билан эътироф этилди. Нигора Абдуллаева эса даст кўтариш бўйича 96 кг вазнни ўзлаштириб, кумуш медални қўлга киритди.

Шунингдек, у силтаб кўтаришда 118 кг ва иккикураш натижасида 214 кг билан иккила йўналишда ҳам иккинчи ўринни эгаллади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Риёд-2025: Ўзбекистон оғир атлетикачиларидан яна кумуш